1. Ушбу бўлим Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолинингсанитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2015 йил 36 июндаги 170-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Cоғликни сақлаш вазирлигининг Вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази Ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими (кейинги ўринларда вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлими деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаб беради.
2. Вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлими ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлими Вилоят ҳудудида Давлат санитария назоратини олиб борилишини мувофиқлаштириш билан шуғулланувчи бўлим ҳисобланади.
4. Вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлими ўзининг фаолиятини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб боради.
5. Бўлим бевосита марказ бош врачига бўйсинади.
6. Бўлимда умумий раҳбарликни бўлим мудири амалга оширади.
7. Бўлимнинг ходимлари ўз фаолиятини режалаштирган холда, амалдаги тасдиқланган қўлланмалар асосида юритади.
II. Вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлимининг асосий вазифалари
ва функциялари:
Вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлимининг санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
- ЎХЮК бўлими вабо, сариқ иситма, туляремия, куйдирги, бруцеллёз, манқа, мелиоидоз, қутуриш, орнитоз, тошмали тиф, Ку-иситмаси, вирусли геморрагик иситмалар (КҚГИ, БСКГИ, Омск, Эбола, Ласса, Марбург ва бошқалар), лептоспироз, псевдотуберкулёз, маймун чечак ва парранда гриппи каби ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келиши ва тарқалишини, шунингдек вилоятда учрайдиган табиий ўчоқли ўта хавфли юқумли касалликларни қайд этилишинининг олдини олишга қаратилган санитария-гигиеник, эпидемияга қарши комплекс чора-тадбирларни ташкиллаштирилиши ҳамда ўтказилиши юзасидан маъмурий ҳудудларга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш (ўлат касаллигининг олдини олиш чора –тадбирлари ЎКЎХЮКММ Зарафшон ва Учқудуқ бўлимлари томонидан ҳудудий ДСЭНМ мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилади);
- вабо, сариқ иситма, туляремия, куйдирги, бруцеллёз, манқа, мелиоидоз, қутуриш, орнитоз, тошмали тиф, Ку-иситмаси, вирусли геморрагик иситмалар, лептоспироз, псевдотуберкулёз, маймун чечак ва парранда гриппи каби ўта хавфли юқумли касалликларни профилактикаси, уларнинг ўчоқларини бартараф этиш ва тарқалиб кетишини олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳисобига аҳолини юқумли касалликлардан ҳимоялаш тизимининг самарадорлиги ҳамда ишончлилигини ошириш;
- манфаатдор ташкилотлар ва идораларнинг тегишли бўлинмаларини жалб этган ҳолда, ўта хавфли юқумли касалликларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш тадбирларини ўтказиш;
- ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси ва ташхисоти бўйича ҳудудий ДСЭНМларга ташкилий – услубий, шунингдек даволаш - профилактика муассасалари ва идоравий хизматларга профилактик ҳамда эпидемияга қарши тайёргарлик ишларида услубий ёрдам кўрсатади.
- аҳолини тиббий маданиятини ошириш, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши, шунингдек санитария-эпидемиология масалаларида хотиржамликни таъминлаш бўйича кенг қамровли тарғибот – тушунтириш ишларини олиб борилишини тизимли ташкил этиш.
7. Вилоят ДСЭНМ ЎХЮК бўлими ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
– ўта хавфли юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларини режалаштиради ва унинг бажарилиши устидан назорат қилади. Эмлашдан кейинги асоратлар руйхатга олинса, иммунопрофилактика бўлими мутахассислари билан хамкорликда текширув ишлари ўтказади;
–ўта хавфли юқумли касалликлар ўчоғида амалдаги ҳужжатлар асосида лаборатория текширув ишларини ташкил этади;
- вилоятда санитария-гигиена талабларининг амал қилиниши ҳамда ўта хавфли юқумли касалликларни эпидемиясига қарши комплекс чора – тадбирларнинг уюштирилиши ва ўтказилишини таъминлайди ҳамда давлат санитария назоратини амалга оширади;
- ўта хавфли юқумли касалликлар профилактикаси бўйича амалга оширилган чора – тадбирларни маъмурий ҳудудлар бўйича тахлил қилади;
- ДСЭНМ ва ДПМ тиббиёт ходимларини ўта хавфли юқумли касалликлар профилакаси бўйича ССВнинг буйруғи билан тасдиқланган махсус дастур асосида тайёрлашни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
- ўта хавфли юқумли касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалиш ҳавфи туғилган тақдирда, вилоят ҳокимлиги, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқарув идоралари билан биргаликда Вилоят Бош Давлат санитария врачи кўрсатмаларига мувофиқ, белгиланган тартибда тегишли тадбирларни жорий қилади ва эпидемияга қарши тартиб ўрнатади;
- ДПМларда I – II гурух инфекцияларига қарши ўтказилаётган профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар бўйича тайёргарлигини текширади.
- санитария – карантин пунктларини ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича фаолияти назорат қилиб боради ва СКП ходимларига ташкилий – услубий ёрдам курсатади;
- ўта хавфли юқумли касалликларни профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида санитария – тарғибот ишларини олиб боришда иштирок этади;
- манфаатдор ташкилотлар, идоралар ва муассасалар билан ўта хавфли юқумли касалликлар ўчоғини чегаралаш ва бартараф этиш бўйича ўқув – машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
- ЎКЎХЮКММ Зарафшон ва Учқудуқ филиаллари ва ҳудудий ДСЭНМлар билан I – II гурух инфекциялари эпидемиологияси, ташхисоти ва профилактикаси бўйича илмий – амалий тадбирларда ҳамда режим комиссияси ишида иштирок этади;
- барча ҳудудий ДСЭНМлар ҳамда бошқа тармоқ санитария-эпидемиология муассасаларининг умумий фаолияти бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатади, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, ўзига берилган ваколат доирасида раҳбарлик ва назорат қилади;
- атроф-муҳит омилларини инсон саломатлигига таъсирини лабораториялар (бактериология, вирусология) таҳлиллари натижаларига асосланиб ўрганади ва салбий омилларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни амалга оширади;
- ҳудудий ДСЭНМларни ўта хавфли юқумли касалликлар бўйича фаолиятининг кўлами ва самарадорлигини ўрганади ҳамда уларнинг фаолиятини яхшилаш борасида таклифлар киритади;
- ҳудудий ДСЭНМларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида, жойларда ўқув-семинарлари ташкил этади ҳамда малака ошириш ишлари тизимини доимий назорат қилади;
- тасдиқланган режалар бўйича фавқулодда ва навбатдан ташқари ҳолатларда Соғлиқни сақлаш бошқармаси хайъат ва даволаш кенгашларига, шунингдек, эпидемияга қарши Фавқулодда кураш вилоят комиссиясига тегишли маълумотномалар тайёрлайди;
- Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқади, ушбу масалаларда юзага келган зиддиятларни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
- ЎХЮК бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади;
- қонунчиликка зид бўлмаган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.