Пуллик хизмат кўрсатиш ва маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори асосида Республикада ишлаб чиқарилган, четдан келтирилган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса беради.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса учун аризага қўшимча вилоят ДСЭНМ билан келишилган технологик йўриқнома нусхаси илова қилинади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади. Четдан келтирилган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса маҳсулотнинг яроқлилик муддатига берилади.